Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор X.A.dan ундирувчи З.T. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. [https://aniq.uz/urganch] Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор X.A.dan алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган. Ижро ҳужжати бўйича қарздор X.A.ning алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмасада, ундирувчи З.T. билан келишган ҳолда икки нафар фарзандларининг келажаги учун улар вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига фарзандларига кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришни маълум қилди. Шу тариқа, собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишувга эришиб, ота ўғлининг номига Урганч шаҳар марказидан бир хонали хонадон ҳужжатларини расмийлаштириб берди.