1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Отабек Холматов: Барибир юртимизга камарларни олиб бораман

WBA чемпионлик камари учун Раймонд Фордга техник нокаут билан ютқазган боксчи Instagram саҳифасида мағлубияти ҳақида история жойлади.

Отабек Холматов: Барибир юртимизга камарларни олиб бораман

 

Кеча, 3 март куни ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов WBA камари учун рингга кўтарилган эди.

 

Ҳамюртимизга бу жангда америкалик Раймонд Форд рақиблик қилди. Афсуски, Отабек чемпионлик жангининг сўнгги раунди якунланишига етти сония қолган бир пайтда техник нокаут сабаб мағлубиятга учради.

 

Холматов фаолиятидаги илк мағлубиятини қуйидагича изоҳлади:

 

"Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар. Мени қўллаб-қувватлаган инсонларга катта раҳмат. ИншаАллоҳ, ҳали ҳаммаси олдинда. Қачондир, барибир юртимизга камарларни олиб бораман, ИншаАллоҳ", — деди боксчи. 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика