АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилдаги фаолият сарҳисоби ва истиқболдаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Уларнинг 22 нафари ўз аризасига кўра, 2 нафари вафот этгани муносабати билан, 17 нафари судьялик қасамёдини, 8 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод қилган. Бундан ташқари ваколат муддати якунига етган 10 нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига нолойиқ, деб топилди.
Судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури янада такомиллаштирилиб, энг юқори рейтинг-баллга эга судьялар “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиб келинмоқда. 2023 йилда 15 нафар судья ушбу мукофотга лойиқ, деб топилди.
Тизимда 199 нафари (14,1 фоиз) аёл судья фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 28 нафари раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган. Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини 2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган.
Айни пайтда тизимда 1409 нафар судья фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 453 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига; 903 нафари ўн йиллик муддатга; 51 нафари муддатсиз даврга тайинланган.


