1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўтган йили 6420 дона маданий бойликнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган

Ҳозирда 8210 та моддий-маданий мерос кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган.

Ўтган йили 6420 дона маданий бойликнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган

 

Ўтган йили 72 та объект инфратузилмасини ривожлантириш учун 144,0 миллиард сўм ажратилган.

 

Шунингдек, 69 та моддий-маданий объект таъмирлаш усуллари орқали асл ҳолига келтирилган.

 

Маданий мерос агентлиги ва ҳудудий маданий мерос бошқармалари томонидан 2022 йил давомида 2 208 та маданий мерос объектларида мониторинг ишлари олиб борилди.

 

Ўтган йил давомида алоҳида тарихий, илмий, бадиий, шаҳарсозлик ёки ўзгача ижтимоий аҳамиятга молик бўлган 69 та моддий маданий мерос объекти таъмирлаш усуллари орқали асли ҳолига келтирилди.

 

Ерга ноқонуний эгалик қилиш ҳисобига 74 та маданий мерос объектларига зарар етказиш ҳолатлари аниқланди ва таъсир чоларини кўриш мақсадида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

 

Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан2022 йил давомида 638 та лойиҳа ҳужжатлари кўриб чиқилиб, 395 та лойиҳа ҳужжатлари маъқулланган ва 243 та лойиҳа ҳужжатларига рад жавоби берилган.

 

Республика ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектларидан, 1002 тасига ижара шартномаси тузилди.

 

Ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 829 та йўл кўрсаткичлари (инглиз, рус ва бошқа тилларда) ўрнатилди ва бепул 219 та Ви-Фи ҳудудлари ташкил этилди.

 

Шунингдек, Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳаси бўйича 8 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан 7829 тасининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимига 98 фоиз объектлар киритилди. 7 та музей қўриқхона, жумладан, «Бухоро», «Самарқанд», “Ичан қалъа”, «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг чегаралари тасдиқланди.

 

 2022 йилнинг июнь ойида ИСEССО (Халқаро Ислом ташкилоти) томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 7 та маданий мерос объекти Бутун жаҳон Ислом олами дурдоналари рўйхатига киритилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика