1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Ўтган йили эмлаш учун қанча маблағ сарфланган?

Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари бу ҳақда маълум қилди.

Ўтган йили эмлаш учун қанча маблағ сарфланган?

 

2022 йилда юқумли касалликларга қарши эмлаш учун 205 млрд сўм ажратилди ва эмлаш қамрови 98 фоизга етказилди.

 

АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

 

Ўтган йил якунига келиб 2018 йилга нисбатан бруцеллёз 30 фоизга (242 та ҳолат), вирусли гепатитнинг “В” тури 96,4 фоизга (188 та ҳолат), вирусли гепатитнинг “С” тури 89,9 фоизга (62 та ҳолат), ОИВ инфекцияси 4,2 фоизга (172 та ҳолат)га камайди.

 

Соҳа ривожи учун ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида 243,4 млн долларлик 5 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 

Сўнгги бир йил давомида Европа ва Жаҳон савдо ташкилотлари ва халқаро талаблардан келиб чиқиб, таълим, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа соҳалар бўйича 37 та санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинди ва халқаро андозаларга мослаштирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика