2022 йилда жами 16 мингдан зиёд кам таъминланган оилага қарийб 8 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 1000 нафардан зиёд фуқароларга соғлиғини тиклаш учун салкам 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлса, 87 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 14 юртдошимизга эса ортопедик мосламалар олиб берилди. Шунингдек, 26 нафар ватандошимизнинг мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишлари учун малбағ ажратилди.
Ўтган йилда аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, 562 нафар юртдошларимизга тикув машиналари, 153 нафарига эса маиший техника воситалари олиб берилди.
Шунингдек, фонд маблағлари ҳисобидан йўналтирилган 4 миллиард 200 миллион сўм маблағдан 2700 фуқарога кийим-кечак, 7000 дан зиёд аҳолига озиқ-овқат, 1000 нафар юрдошларимизга хўжалик моллари ҳамда 2000 га яқин оилага нақд пул кўринишидаги моддий ёрдамлар тарқатилди.
“Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этди. Лойиҳа доирасида бугунги кунгача 5000 мингдан зиёд маҳаллага 3 миллиард сўмлик китоблар тарқатилди. Шунингдек, ўтган йилда 274 та маҳаллага мебель жиҳозлари, 330 маҳаллага эса компьютер жамланмалари тарқатилди. Бунинг учун фонд маблағлари ҳисобидан 3 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари, ўтган йилда 3000 га яқин маҳалла идоралари ходимларига 9 миллиард сўм бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди.


