1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўтган йили салкам бир триллон сўмлик ер участкалари сотилди — Давактив

Электрон онлайн-аукционда сотиб олинган ер пулини 3 йил муддатгача бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.

Ўтган йили салкам бир триллон сўмлик ер участкалари сотилди — Давактив

 

2022 йил давомида бўш турган ер участкаларини сотиш ва ижарага беришдан келиб тушган умумий даромад 989 млрд. сўмни ташкил қилган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган анжуманда Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили Миршод Убайдов маълум қилди.

 

Баёнотда айтилишига кўра, ўтган йилда жами 12 мингта лот "Ерэлектрон" аукциони орқали сотилган бўлиб, шундан 3,4 мингтаси (75 гектар) мулк ҳуқуқида ва 8,8 мингтаси (921 гектар) ижара ҳуқуқида 989 млрд. сўмга сотилган.

 

Савдолар натижасида 559,9 млрд.сўмдан ортиқ тушум тушган ва унинг 421,8 млд.сўми тегишли бюджетларга йўналтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари мулк ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда сотиб олиш қийматини 3 йил муддатгача бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика