Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Зазу лақабли оти йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Қодиров оти ҳақиқатан ҳам ўғирланганини тасдиқлади ва унинг қиймати 10 миллион доллар эканлигини айтди.
Маълум қилинишича, Зазу — энг муваффақиятли чех отларидан бири ҳисобланади. У 36 та пойга ўтказиб, уларнинг тўққизтасида ғалаба қозонган. Бундай отнинг йўқолиши Чехия учун мисли кўрилмаган ҳодисадир.
“Отимнинг қадрини камситмаслигингизни сўрайман. Оммавий ахборот воситалари унинг қийматини 18 минг доллар деб эълон қилган. Бу сунъий пасайтириш, эҳтимол, уни сақлаш ва парвариш қилиш учун масъул шахсларнинг қандайдир молиявий фирибгарликлари билан боғлиқ бўлса керак, бироқ соф зотли Зазу камида 10 миллион доллар туради”, — деб ёзди президент ўзининг Телеграм каналида.


