Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Синтез фильм” студияси томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижоди ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми яратилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берган топшириғи асосида тасвирга олинмоқда. Ҳужжатли фильм “Халқ юраги” номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Маълумот учун, жорий йилда адиб таваллудига 80 йил тўлди.
Маълум бўлишича, фильм сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Ботир Абдураҳмонов, оператор Музаффар Юсупов, рассом Бектош Ражабов, либослар бўйича рассом Зулфия Қурбонбоева, бош маслаҳатчи Юлдуз Ҳошимова, картина директори Хуршид Алихўжаев.



