Ўзбекистон

Ўткир Ҳошимов ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми суратга олинади

Ўткир Ҳошимов ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми суратга олинади

Ўткир Ҳошимов ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми суратга олинади

 

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Синтез фильм” студияси томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижоди ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми яратилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берган топшириғи асосида тасвирга олинмоқда. Ҳужжатли фильм “Халқ юраги” номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Маълумот учун, жорий йилда адиб таваллудига 80 йил тўлди.

 

Маълум бўлишича, фильм сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Ботир Абдураҳмонов, оператор Музаффар Юсупов, рассом Бектош Ражабов, либослар бўйича рассом Зулфия Қурбонбоева, бош маслаҳатчи Юлдуз Ҳошимова, картина директори Хуршид Алихўжаев.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"