Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари яна ёпиқ павильонларда ўтказилиши кутилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича, 2023/24 ўқув йили учун имтиҳонлар ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танланган, режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.
Тест синовлари охирги марта 3 йил олдин ёпиқ павильонларда ўтказилган, шундан кейин, пандемия туфайли очиқ майдонларда имтиҳонларни ташкил этиш бошланган эди.


