Ўзбекистондаги ОТМларнинг бирида заргарликка оид факультет очилиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирликда Миср Араб Республикаси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтган. Унда вазир I.Abdurahmonov, Хелван университетининг санъат таълими кафедраси заргарлик буюмлари дизайни профессори Карам Мосаад Аҳмед Моҳамед Фараг, “Вассеф Жевелери” компанияси бош директори Ихаб Вассеф, “Кирмена Жевелери” таъсисчиси Мамдух Абдалла иштирок этган.
Учрашувда заргарлик саноатини ривожлантиришда малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда заргарлик буюмларининг замон талаблари асосида янгича дизайнларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларига профессионал мутахассислар тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинган.
I.Abdurahmonov Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг бирида заргарлик саноати учун мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослашган факультет очиш масаласи долзарб эканини қайд этган.


