1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Овқат ҳазм қилишга ёрдам берувчи шоколад яратилди

У, шунингдек, яллиғланишни камайтиришга ҳам ёрдам беради.

Овқат ҳазм қилишга ёрдам берувчи шоколад яратилди

Ҳиндистонлик тадқиқотчилар Смрити Гаур va Шубхи Сингх пребиотиклар билан бойитилган янги турдаги соғлом шоколад турини яратди. Ушбу инновацион ширинлик ичак микрофлорасини яхшилаш, овқат ҳазм қилишни қўллаб-қувватлаш va яллиғланишни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

 

Тадқиқотчилар синбиотик шоколад яратиш жараёнида маккажўхори va асал каби табиий ингредиентларни қўшишди. Улар бешта шоколад вариантини тайёрлаб, уларнинг таркибидаги ёғ даражаси, пҲ мувозанати, антиоксидант миқдори va тузилишини синовдан ўтказдилар. Натижаларга кўра, апельсинли шоколад энг яхши вариант сифатида ажралиб турди: у нафақат намроқ va оқсилга бой бўлди, балки энг кўп антиоксидантларни ўз ичига олган.

 

Тадқиқотчилар бу соғлом шоколад пробиотикларнинг узоқроқ сақланиши va ошқозон шароитларида ҳам барқарорлигини таъминлайди. Олимларнинг фикрича, апельсин-хушбўй синбиотик шоколади нафақат фойдали, балки мазали ширинлик ҳам бўлиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика