Маълумки, Асал Шодиева 1992 йил 6 апрель куни туғилган. Ўзбек кино актрисаси ва хонандаси. У 2000 йиллар охири, 2010 йиллар бошида ўзбек кинокомедияларида ўйнаган роллари билан шуҳрат қозонди. У бир нечта қўшиқ ҳам куйлаган. Турмуш ўртоғи – ўзбекистонлик хонанда Шоҳруҳхон.
2013 йил актриса бадиий фильмларда суратга тушишни тўхтатганини маълум қилди. Аммо ундан кейинги йилларда бир неча бор фильмларда роль ижро этди.
Актриса Асал Шодиеванинг бобоси Мирзакалон Шодиев 13 йилдан буён концерт дастурларини ташкил этиш билан шуғулланади.
— Асли касбим иқтисодчи, режиссёр бўлишимга эса набирам Асал сабабчи бўлган. Бугунги кунда кўплаб катта концерт томошабинларига режиссёрлик қиламан. Шу билан бирга, пойтахтдаги “Чустий” МФЙнинг раиси ҳисобланаман, — дейди Мирзакалон Шодиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Гулнора Каримованинг қизи илк бор севган йигитининг суратини кўрсатгани ҳамда Юлдуз Усмонова судда ютқазгани ва 185 миллион сўм жарима тўлагани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.


