1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўз жонига қасд қилишга мойил  ва руҳиятида ўзгариш бўлган ўқувчи қизларнинг рўйхати шакллантирилади - ХТВ

Ҳозирги кунда хотин-қизлар ўртасида оилавий келишмовчиликлар, турли хил низо ва жанжаллар, моддий етишмовчиликлар натижасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ўз жонига қасд қилишга мойил  ва руҳиятида ўзгариш бўлган ўқувчи қизларнинг рўйхати шакллантирилади - ХТВ

 

Маълум қилинишича, халқ таълими вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилган бўлиб, ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар ва руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхати шакллантирилади.

 

Бундан ташқари,  уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича ёрдам олишлари мумкин.  

 

Бундай хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш чоралари кўради.

 

Хусусан,  аёлларни  қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган  ва ҳимоя қилинадиган объектлар  ҳам рўйхатига киритилди.

 

 “Маҳалла ва оила” ИТИнинг асосий вазифалари кенгайтирилди. Оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини чуқур ўрганишни амалга оширади.

 

 Шунингдек, унинг асосий вазифаси оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, зўравонликка учраган ёки ўз жонига суиқасд қилган, ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Аввалроқ Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳамда фотиҳати бузилгани учун ўз жонига қасд қилган қизнинг жасади ҳамон қидирилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика