Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов хабар эълон қилди.
Унинг айтишича, Қарши яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Ж.Д. ўз жонига қасд қилибди. Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган.
Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди. Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири», – деб ёзмоқда Абдураҳмон Ташанов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадорда 21 нафар маҳбус ўлдирилгани ҳамда Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг долларга эвазига қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


