энг долзарб
|
15 Ноябр 12:55
442
энг долзарб
|
15.11.2021, 12:55
442

Ўз ўғлининг қотилига айланган фуқаро 8 йилга қамалди

Фожиа содир бўлган кун марҳум йигитнинг туғилган куни бўлган.

 

Самарқанд вилоятида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро ўз ўғлининг қотилига айланди. Ота спиртли ичимлик таъсирида бу ишга қўл ургани айтилмоқда.

 

Ўша куни маст ота ва ўғли ўртасида жанжал бўлган. Ўғли отасининг спиртли ичимлик истеъмол қилганидан норози бўлган. Судланувчининг сўзларига кўра, юзага келган жанжал оқибатида ўғли унга қўл кўтарган ва енгил тан жароҳатлар етказган. У эса ўғлини огоҳлантириш мақсадида пичоқ ўқталган. Аммо ўғли пичоқни кўрса-да, яна ҳужум қилишда давом этган. Шу вақт судланувчи жаҳл устида фарзандига қарата пичоқ санчиган. Қўшнилар ёрдамида йигит оғир аҳволда шифохонага олиб борилган.

 

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, кўп қон йўқотиш натижасида йигит шифохонада жон берган. Ота эса қўшнисининг дўкон ёнига бориб, яна бир пиёла спиртли ичимлик ичаётган вақтида қўлга олинган.

 

Бу вақт марҳум йигитнинг онаси Туркия шаҳрига ўғлини уйлантириш учун пул ишлаб топиш мақсадида кетган бўлган. Унинг сўзларига қараганда, турмуш ўртоғи доимий спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган. Уйга маст ҳолда келиб, жанжал кўтариб, оила аъзоларини калтаклаб келган.

 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида қўлини ўз ўғлининг қонига белаган ота суд қилинди. Жиноят кодексиннинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Аввалроқ Қибрайда бир уйдан беш кишининг жасади топилгани, cамарқандлик куёв хотини ва қайнонасини уриб, ўлдириб қўйгани ҳамда Қашқадарёда эркак ўз ўғлининг қотилига айлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева