Озарбайжон муайян шартлар остида Арманистон билан тинчлик шартномаси 2022-йил охиригача имзоланиши мумкин. Бу ҳақда Президент Илҳом Алиев маълум қилди.
“Агар Арманистон томонининг иродаси бўлса, унда шу йил охиригача тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин. Вақт тугаб бормоқда. Томонлар ишчи гуруҳлар доирасида тинчлик шартномаси матни устида ишлашни бошлагани боис йил охиригача келишувга эришишимиз мумкин”, — деди Алиев.
Унинг таъкидлашича, на Арманистонда, на Европа Иттифоқида Озарбайжон таклиф қилган тинчлик шартномасининг бешта асосий тамойили бўйича саволлар йўқ.


