Озарбайжоннинг Ағдам шаҳрида олиб борилган қазиш жараёнлари давомида одам скелетининг қолдиқлари топилгани ҳақида маълум қилинди. Ҳодиса бўйича дастлабки хабарни Oxu.Az эълон қилган.
Маълумотларга кўра, топилган қолдиқлар қазиш ишлари чоғида аниқланган ва дарҳол тегишли идораларга хабар берилган. Мутахассислар томонидан жой кўздан кечирилган ва дастлабки текширувлар бошлаб юборилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қолдиқларнинг кимга тегишли экани ва улар қачон ерга қўйилгани аниқланиши учун экспертиза тайинланган.


