1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Озарбайжонда Ўзбек тили ва адабиёти маркази очилди

Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Бокуда Ўзбек тили маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Озарбайжонда Ўзбек тили ва адабиёти маркази очилди

 

Буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Озарбайжоннинг Боку шаҳрида жойлашган Озарбайжон тиллар университетида Ўзбек тили ва адабиёти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илхомжон Тўхтасинов, Озарбайжон тиллар университети ректори Камал Абдулла, Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро алоқалар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, депутат Элдар Иброҳимов ҳамда икки давлатнинг илмий ва расмий доиралари вакиллари иштирок этди.

 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги тарихий дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, Озарбайжон тиллар университетининг бир гуруҳ талабалари келгусида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида докторантура босқичида таҳсил олиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика