1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Ўзбек тилини ўрганишни рағбатлантириш учун янги ташаббуслар жорий этилади.

Ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб ўзбек тилини ривожлантириш ва унинг халқаро миқёсдаги ўқитилишини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Мазкур қарорга кўра:

 

– таълим қариндош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун ўзбек тили дарсликларининг янги авлоди яратилади;

 

– мактабгача таълим муассасалари учун методик қўлланмалар ҳамда “Менинг илк изоҳли луғатчам” каби манбалар ишлаб чиқилади;

 

– болалар учун ўзбек тилида анимацион, видео ва аудио маҳсулотлар тайёрланади.

 

Шунингдек, ҳар йили ўқувчилар ўртасида иншо танловлари, ўқитувчилар ўртасида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танлови ва А. Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади.

 

Мазкур олимпиада ғолиблари филология йўналишидаги олий таълим муассасаларига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика