“O‘zbekgidroenergo” Америка университети билан энергетика бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ҳамкорлик энергия трансформацияси, ESG ва халқаро илмий алмашувларни қамраб олади.

“O‘zbekgidroenergo” Америка университети билан энергетика бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“O‘zbekgidroenergo” АЖ АҚШнинг дунёга машҳур Джон Хопкинс университети билан барқарор энергетикага оид ҳамкорликни йўлга қўйди. Август ойида имзоланган Меморандум таълим, илм-фан ва корпоратив бошқарув бўйича илғор тажрибаларни ўрганишни кўзда тутади. Дунёдаги энг нуфузли илмий марказлар қаторида турадиган университет бугунги кунда АҚШ Миллий университетлари рейтингида 7-ўринни эгаллаб келмоқда.

 

Ҳамкорликка кўра, гидроэнергетика, ЭСГ тамойилларини жорий этиш, «яшил» технологиялар бўйича қўшма лойиҳалар, тренинг ва стажировкалар ташкил этилмоқда. Ушбу ташаббус «Ўзбекистон–2030» стратегияси ҳамда “2025 йил акциядорлар кутилмалари”га мос равишда амалга оширилмоқда. Бу жараён жамиятнинг халқаро имижини мустаҳкамлаш ва экологик барқарор энергия тизимини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

 

2025 йилнинг август ва ноябрь ойларида «Ўзбекгидроэнерго» ходимлари Балтимордаги Джон Хопкинс университетида “Энергия трансформациясидаги етакчилик” бўйича махсус ўқув дастурида қатнашиб, замонавий энергия сиёсати, тоза технологиялар, корпоратив стратегиялар бўйича чуқур билим олдилар. Дастур якунида иштирокчиларга халқаро сертификатлар топширилди. Бу сертификатлар жамиятнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва энергетик трансформация жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика