1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон–Афғонистон темирйўл масаласида келишиб олди

Аввалроқ темирйўл орқали юк ташуви вақтинча тўхтатилганди.

Ўзбекистон–Афғонистон темирйўл масаласида келишиб олди

 

Бугун, 12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Sogdiana Trans” ШК ўртасида Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда.

 

Янги келишувга кўра, “Sogdiana Trans” 2 йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради. Бундан ташқари, томонлар биргаликда “Мозори Шариф” бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.

 

Эслатиб ўтамиз, 10-11 февраль кунлари 714 та юк вагонлари етказилган. Ҳозирда юкларни етказиб бериш давом этмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика