1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий ҳамкорлик бўйича таклиф юборади

“Ўзбекистон —  2030” Давлат дастури тўғрисидаги лойиҳага кўра, Ўзбекистон Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорлик қилиши мумкин.

Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий ҳамкорлик бўйича таклиф юборади

Ўзбекистон Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади ва қўшни давлатга бу тўғрисида таклиф юборилади.  Агар ижобий жавоб олинса, Хавфсизлик Кенгаш котибияти билан келишилган ҳолда, ҳамкорлик билан тегишли тадбирлар амалга оширилади.  Бу ҳақда президент фармони лойиҳасида қайд этилган.

 

Дастур лойиҳасида Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

Унга кўра, Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан, Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига киритилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Марказий Осиё давлатларига ҳамкорлик режаларига ва афғон томонига ҳамкорлик ўрнатиш бўйича таклифларни юборилади.

 

Ижобий жавоб олингач, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда, хорижий ҳамкорлар билан тегишли тадбирларни амалга оширилади.

 

Нега Афғонистон?

 

Zamon.uz ҳарбий ҳамкорлик бўйича нега Афғонистон танлангани ва бундан Ўзбекистонга қандай манфаат эканлигини билиш учун Мудофаа вазирлиги матбуоти билан боғланди.

 

Матбуот хизмати ходими zamon.uz саволини ёзиб керакли жойларга берилгани у жойдан жавоб келса муносабат беришини айтди. Таҳририят вазирлик муносабатини кутади.

 

Шунингдек, биз вазирликнинг собиқ ходими билан суҳбатлашдик. Унинг айтишича, бу келишувдан мақсад моддий манфаат. Ҳозирда Афғонистонда таъмирталаб қурол-аслаҳалар кўп, лекин “Толибон“ ҳукумати бу қуролларни таъмирлай олмайди. Ўзбекистон шу қуролларни таъмирлаш орқали мўмайгина даромад кўриши мумкин.

 

Афғонистон, Ўзбекистон, АҚШ

 

2021 йилда Афғонистонда эски ҳукумат ағдарилиб, ҳозирги “Толибон“ ҳукумати ўрнатилганидан кейин Афғонистондаги эски ҳукумат вакиллари ва ҳарбийларнинг баъзилари Ўзбекистон орқали мамлакатни тарк этган.

 

2021 йилда “Толибон“ Кобулни эгаллаган кунларда бортида 585 нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт (Embraer EMB 314 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530, PC-12 va Mi-17) Ўзбекистон ҳаво ҳудудини кесиб ўтган.

 

2024 йилнинг август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари ушбу авиатехникаларнинг кейинги тақдири бўйича келишувга эришганини айтган эди. Унга кўра, мамлакат ҳудудини кесиб ўтган ҳарбий техника Ўзбекистонда қолади.

 

“Толибон“ Мудофаа вазирлиги Х тармоғида Ҳеникнинг бу гапига АҚШ Афғонистоннинг Ўзбекистондаги вертолёт- самолётлари ва афғон халқининг мол-мулкини хайрия ёки мусодара қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини эслатиб ўтган. Бундан ташқари, “Толибон“ ҳукумати Ўзбекистонни бу каби ҳар қандай келишувлардан воз кечишга чақирган.

 

2025 йил 31 январда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишувга бағишланган учрашув бўлиб ўтган.

 

“Америка Овози”нинг маълум қилишича икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган ўнлаб вертолётларни қайтарган. Бироқ, Пентагон яроқли деб билган 7 та вертолётни қабул қилган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика