1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

 

30 апрель куни Ўзбекистон Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара пункти орқали Афғонистонга 58 та вагондан иборат поездда навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.  

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат поездда Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилди.

 

«Икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинроқ воқеа жойидан хабар берамиз», — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистондан 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами етказиб берилган эди. 2022 йилнинг март ойида UNICEF ҳам Термиз орқали афғон халқига 2,3 миллион долларлик гуманитар ёрдам юборганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика