1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон банклари ва брокерлар Россия валюта бозорида савдо қилиши мумкин

Россия валюта савдосида иштирок этиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлади.

Ўзбекистон банклари ва брокерлар Россия валюта бозорида савдо қилиши мумкин

 

Энди Ўзбекистон банклари ва брокерлари Россия валюта бозорида савдо қилиши мумкин бўлади

 

Россия ҳукумати валюта савдосида иштирок этиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра, хорижий кредит ташкилотлари, дўст ва нейтрал давлатларнинг брокерларига Россия валюта бозорида, шунингдек деривативлар бозорида савдо қилишга рухсат берилади.

 

Бундай давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги фармойишни мамлакат бош вазири Михаил Мишустин имзолаган.

 

"Рўйхатга 30 дан ортиқ давлат киритилган. Булар Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Жазоир, Бангладеш, Баҳрайн, Бразилия, Венесуэла, Ветнам, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Хитой, Куба, Малайзия, Марокаш, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Сербия, Таиланд, Туркия, Жанубий Африка", — деяйилган ҳужжат матнида.

 

Ушбу нормалар дўст ва нейтрал мамлакатлар миллий валюталарини тўғридан-тўғри конвертация қилиш механизми самарадорлигини ошириш ва Россия иқтисодиётининг миллий валютада ҳисоб-китобларга бўлган талабини қондириш учун рублга тўғридан-тўғри котировкаларни шакллантиришга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика