1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга амалий ташрифи бошланди

Ташрифнинг мақсади коррупциянинг олдини олиш ва самарали бошқарувни жорий этиш соҳаларида тажриба алмашишдан иборат.

Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга амалий ташрифи бошланди

 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси, Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга хизмат сафари бошланди.

 

Коррупциянинг олдини олиш ва самарали бошқарувни жорий этиш соҳаларида тажриба алмашиш, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ташрифнинг асосий мақсади саналади.

 

Хусусан, активларни қайтариш, соҳага оид халқаро стандартларни имплементация қилиш, самарали бошқарув ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича комплаенс-назорат тизимлари жорий этилиши юзасидан ҳамкорлик қилиш ишлари режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика