1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон дунёнинг энг тинч мамлакатлари рўйхатида 67-ўринни эгаллади

Рейтингда Россия энг қуйи поғонани эгаллади.

Ўзбекистон дунёнинг энг тинч мамлакатлари рўйхатида 67-ўринни эгаллади

 

Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигини баҳоловчи Global Peace Index 2025 эълон қилинди. Рейтингга киритилган 163 та давлат орасида Ўзбекистон 67-ўринни эгаллади.

 

Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, дунёда умумий тинчлик даражаси пасайишда давом этмоқда. Жорий йилда глобал ўртача тинчлик индекси 0,36 фоизга қисқарган бўлиб, бу кетма-кет олтинчи йил пасайиш ҳолати ҳисобланади. Йирик можароларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳозирги кунда энг юқори даражада эканлиги таъкидланган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон ўз позициясини яхшилаб, рейтингда икки поғона юқорига кўтарилди. Натижада мамлакат Молдова ва Кипр ўртасида жойлашди.

 

Марказий Осиё давлатлари орасида натижалар қуйидагича:

  • Қозоғистон — 56-ўрин;
  • Қирғизистон — 78-ўрин;
  • Тожикистон — 79-ўрин;
  • Туркманистон — 87-ўрин.

 

Дунёнинг энг тинч 10 та давлати қаторига Исландия, Ирландия, Янги Зеландия, Австрия, Швейтсария, Цингапур, Португалия, Дания, Словения ва Финляндия киритилди.

 

Рейтингда Россия энг қуйи поғонани эгаллади. Шунингдек, энг тинч бўлмаган давлатлар рўйхатидан Украина, Судан, Конго Демократик Республикаси, Яман, Афғонистон, Сурия, Жанубий Судан, Исроил ва Мали жой олди.

 

Global Peace Index 23 та кўрсаткич асосида шакллантирилади. Улар уч асосий йўналишга бўлинади: жамоат хавфсизлиги ва ҳимоя даражаси, ички ва халқаро можаролар ҳолати ҳамда милитаризация даражаси.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика