1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

Элчихона Украинадаги урушга чорлаган ўзбек диаспорасининг даъватини қоралади.

Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

 

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради, бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Дипломатик ваколатхона маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси «Ёлланиш»га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

 

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради.

 

Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика