1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон футболида “Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш” маросими ўтказилди

Тимур Кападзе йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.

Ўзбекистон футболида “Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш” маросими ўтказилди

 

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий сайтида маълум қилинишича, 2025 йилнинг энг яхши футболчилари ва мураббийлари тақдирланди.

 

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга эришгани учун “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилди. Маълумот учун, Кападзе 2022 ва 2024 йилларда ҳам ушбу эътирофга лойиқ кўрилган эди.

 

Элдор Шомуродов эса 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У 2019 ва 2021 йилларда ҳам шу номга сазовор бўлган.

 

Шунингдек, Садриддин Ҳасанов “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” сифатида тан олинди. U-17 Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйинлари ва етакчилик қобилияти билан Ҳасанов 2025 йилнинг энг истиқболли футболчиси деб баҳоланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика