1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Airbus Flexrotor дронларидан фойдаланади

Шартнома 2025 йил 19 ноябрь куни Дубай шаҳрида имзоланган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Airbus Flexrotor дронларидан фойдаланади

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб кузатув, нишонини аниқлаш ва разведка миссиялари учун мўлжалланган номаълум миқдордаги ҳарбий дрон сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Airbus Helicopters компанияси маълум қилди.

 

Шартнома 2025-йил 19-ноябр куни БАА Дубай шаҳрида имзоланган.

 

“Ўзбекистон Airbus Helicopters учун узоқ йиллик ва қадрли ҳамкор ҳисобланади ва Uztechtrade энг замонавий Flexrotor тизимини танлаганидан фахрланамиз. Бу Ўзбекистоннинг экипажсиз учувчисиз имкониятларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир”, — деди Airbus Helicopters глобал бизнес бўйича ижрочи вице-президенти Оливье Мишалон.

 

Қайд этилишича, Марказий Осиёдан фақат Ўзбекистон Flexrotor тизимининг биринчи харидори бўлган.

 

Flexrotor кенг турдаги вазифалар, хусусан разведка, кузатув, нишонини аниқлаш ва разведка (ISTAR) миссиялари учун мўлжалланган. Ўзбекистон Flexrotordan илғор “Crewed-Uncrewed Teaming” концепциясида, яъни экипажли вертолётлар билан интеграцияланган ҳолда фойдаланишни, натижада вазиятдан хабардорлик ва операциявий самарадорликни оширишни режалаштирмоқда.

 

Flexrotor Airbusнинг UAS (учувчисиз авиация тизимлари) портфелидаги энг янги маҳсулот саналади. Вертикал парвоз ва қўниш (VTOL) имкониятига эга бўлган замонавий экипажсиз учувчисиз самолёт бўлиб, максимал учиш вазни 25 кг (55 фунт)ни ташкил этади. У 12–14 соатдан ортиқ давом этувчи ISTAR миссиялари учун мўлжалланган ва мижозларнинг эҳтиёжига қараб электро-оптик тизимлар ҳамда илғор сенсорлар билан жиҳозланиши мумкин.

 

Ерда ёки денгизда автоном тарзда парвозга кўтарилиб ва қўниши мумкин, бунга фақат 3,7 × 3,7 метр (12 × 12 фут) жой талаб этилади. Шу боис, Flexrotor минимал логистик талаблар билан ҳарбий-экспедиция операциялари учун жуда мақбул ечим ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика