Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. ЎФА хабарига кўра, учрашув 2026 йил 1 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ Канада футбол ассоциацияси Ўзбекистон билан спарринг ўйини ташкил этиш ташаббуси билан чиққани маълум бўлган эди. Манбаларга кўра, мезбон томон ушбу баҳсни ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига 50 минг доллар таклиф қилган. Ҳозирда Канада FIFA рейтингида 27-ўринда, Ўзбекистон эса 50-поғонада бормоқда.
Икки терма жамоа шу пайтгача фақат бир марта — 2016 йил июнь ойида ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Ўшанда Канада 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ушбу баҳс Ўзбекистон терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати олдидан муҳим синовлардан бири бўлиши кутилмоқда.


