"Чегара билмас репортёрлар" нодавлат ташкилотининг 2022 йил учун эълон қилган рейтингига кўра, Ўзбекистон матбуот (ОАВ) эркинлиги индексида 45,74 балл билан 133-ўринни эгаллаган. Бу ёмон кўрсаткич, дея баҳоланади.
✅ Қирғизистон ушбу рейтингда 64,25 балл билан 72-ўринда.
☑️ Қозоғистон эса 48,28 балл билан 122-ўринда турибди.
☑️ Сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият жуда ёмон, дея баҳоланган Беларусь 39,62 балл билан 153-ўринда, Россия эса 38,82 балл билан 155-ўринни эгаллаган.
"Ўзбекистонда сўз эркинлиги борасида олдинда қилинадиган ишлар кўп. Бироқ сўнгги вақтларда мансабдорларнинг журналист ва блогерларга нисбатан бўлаётган салбий муносабати ва ишлари Ўзбекистон обрўсини халқаро даражада пасайтириш, рейтингдаги аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин. Хавотирлии бу Президент ислоҳотларининг самарадорлиги ҳақида ишонч пасайишига сабаб бўлади.
Буни мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси вакиллари яхши англашлари керак", — деб ёзди Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.


