1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг маълумотларида келтириб ўтилган.

Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

 

Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 11 тонна олтин сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган.

 

 

Ҳисобот даврида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 42 тоннага ошди.

 

Октябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Хитой (23 тонна), Туркия (19 тонна) ва Польша (6 тонна) Марказий банклари бўлди.

 

Мазкур вақтда олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди – 11 тонна. Шунингдек, Қозоғистон Марказий банки томонидан ҳам 2 тонна олтин сотилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика