1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Осиё маданий мероси альянси Кенгашига қабул қилинди

Чунсиндаги ассамблея Ўзбекистоннинг маданий мерос соҳасидаги халқаро ҳамкорликдаги мавқейини янада мустаҳкамлади.

Ўзбекистон Осиё маданий мероси альянси Кенгашига қабул қилинди

Ўзбекистон 27 ноябрь куни Хитойнинг Чунсин шаҳрида бўлиб ўтган Осиё маданий мероси альянсининг ИИ Бош ассамблеяси ва 3-Кенгаш йиғилишида муҳим мақомга — Альянс Кенгаши таркибига қабул қилинди. Тадбирда Ўзбекистон делегациясига Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов раҳбарлик қилди.

 

Маълумотга кўра, Осиё маданий мероси альянси 2021 йилда Циан шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Осиё мамлакатлари ўртасида маданий меросни муҳофаза қилиш, реставрация, консервация ва илмий алмашинувни кучайтиришни мақсад қилади. Альянснинг 24 та аъзо, ҳамкор ва кузатувчи давлатлари мавжуд, бош қароргоҳи Пекинда жойлашган. Ўзбекистон 2023 йилдан буён кузатувчи сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Ассамблея давомида Ўзбекистон учун муҳим қарор қабул қилинди — Сурхондарё вилояти Узун туманидаги «Чинортепа» археологик объектида илмий қазишмаларни давом эттириш учун 140 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант ажратилди. Бу маблағ ҳудуднинг тарихий қатламларини чуқур ўрганиш ва халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Альянс Кенгаши таркибига кириши давлатнинг маданий мерос соҳасидаги халқаро нуфузини ошириб, минтақавий қарорлар ва стратегияларни шакллантиришда фаол иштирок этиш имконини беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика