Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қирғизистоннинг Норин дарёсида жойлашган Қамбар-Ота-1 ГEСини қурилишини биргаликда молиялаштириш бўйича келишувга эришди.
Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2026 йилдан бошлаб лойиҳа молиялаштирилиши қуйидагича тақсимланади: Қирғизистон — харажатларнинг 34 фоизи, Ўзбекистон ва Қозоғистон эса ҳар бири 33 фоиз ҳисса қўшади. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси мамлакатлар ўртасида уларнинг тегишли улушларига мувофиқ тақсимланади.
ГEС қурилиши қиймати 4,2 миллиард долларни ташкил этади. Халқаро молия институтларининг умумий молиялаштириш ҳажми 5,6 миллиард долларга етади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев билан учрашувда ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш ва минтақавий энергетика лойиҳаларининг аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, Мирзиёев БАА, Туркия ва Озарбайжондаги ҳамкорларнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаганликлари ва сармоя жалб этишдаги ёрдамлари учун миннатдорлик билдирди.


