1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Кападзе шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Эрон билан ҳал қилувчи баҳсга йўл олди.

Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон миллий жамоаси САФА-2025 турнирида финал йўлланмасини қўлга киритди. "Олимпия" стадионида бўлиб ўтган учрашувда Темур Кападзе шогирдлари Қирғизистон устидан ишончли ғалабага эришди — 4:0.

 

Ҳисобни 20-дақиқада Акмал Мозговой очди. Иккинчи бўлимда Отабек Шукуров пенальтидан гол урди, сўнг захирадан тушган Игор Сергеэв ҳисобни йириклаштирди. Якуний зарбани эса Азизбек Турğунбоев 90+4-дақиқада берди. Рақиблар эса 45-дақиқада Валерий Кичин қизил карточка олгач, майдонда бир киши кам бўлиб қолишди.

 

Натижада Ўзбекистон гуруҳда 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва финалга йўл олди. Ҳал қилувчи учрашув 8 сентябрь куни Тошкентдаги "Олимпия" стадионида Эрон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:30 да старт олади.

 

Шунингдек, 3-ўрин учун баҳсда Уммон ва Ҳиндистон терма жамоалари 8 сентябрь куни Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида тўқнаш келишади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика