1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон қизамиқдан холи мамлакат мақомини йўқотди

ЖССТ қизамиқ вирусининг 12 ойдан ортиқ вақт давомида тарқалиши сабабли мамлакат қизамиқдан холи мақомини йўқотганини тасдиқлади.

Ўзбекистон қизамиқдан холи мамлакат мақомини йўқотди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ўзбекистон 2024 йилда қизамиқ вирусининг мамлакат ичида қайта ва узлуксиз тарқалиши қайд этилгани сабабли қизамиқдан холи мамлакат мақомини йўқотганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда euronews нашри хабар берди.

 

ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистон билан бир қаторда Арманистон, Австрия, Озарбайжон, Испания ҳамда Буюк Британия учун ҳам мазкур мақом бекор қилинган. Ушбу қарорга инфекциянинг мамлакат ҳудудида 12 ойдан ортиқ вақт давомида тўхтовсиз тарқалиб келаётгани асос бўлган.

 

ЖССТ қоидаларига мувофиқ, агар қизамиқ вируси бир йил давомида узлуксиз юқишда давом этса, мамлакат автоматик равишда қизамиқдан холи ҳудудлар рўйхатидан чиқарилади.

 

Мутахассислар Европа минтақасида, жумладан Ўзбекистонда ҳам, касалликнинг қайта авж олишига эмлаш қамровининг 95 фоиздан пастга тушиб кетгани, яъни пода иммунитетида юзага келган бўшлиқлар асосий сабаб бўлганини таъкидламоқда.

 

Қизамиқ соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни кўрсатувчи “индикатор касаллик” ҳисобланади. Эмлаш даражаси пасайиши билан у биринчи бўлиб қайта тарқалади. Ҳозирда қизамиқ ҳолатларининг аксарияти 10 ёшгача бўлган болалар орасида қайд этилмоқда.

 

Қизамиқдан холи мамлакатлар қаторига қайта кириш учун Ўзбекистон кейинги уч йил давомида вирус тарқалишининг олдини олиши, эмлаш қамровини тиклаши ва эпидемиологик назорат чораларини сезиларли даражада кучайтириши лозим.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика