1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистон қўшни давлат билан чегарада келишувга эришади

Лойиҳа мамлакат Президентига кўриб чиқиш учун киритилган.

Ўзбекистон қўшни давлат билан чегарада келишувга эришади

 

Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг бошланғич нуқтаси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойи ҳисобланади.

 

Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг сўнгги нуқтаси эса Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойидир.

 

Давлат чегарасининг демаркацияланган чизиғининг узунлиги 2356,666 км. Томонлар давлат чегараси чизиғига жами 1301 та чегара белгиларини ўрнатди.

 

Жами 1672 та чегара постлари ўрнатилди, жумладан, асосийлари – 868 та, шундан Қозоғистон томони – 437 та, Ўзбекистон томони – 431 та пост ўрнатган. Оралиқ чегара устунлари — 804 та, шундан Қозоғистон томони — 428 та, Ўзбекистон томони — 376 та ўрнатган.

 

Шартнома кучга киргандан сўнг, томонлар давлат чегараси чизиғининг белгиланишини ҳар 10 йилда бир марта биргаликда текширади. Келишувга кўра, текшириш шартлари ўзгартирилиши, шунингдек, давлат чегараси чизиғининг алоҳида участкаларида белгиланишининг биргаликдаги текширувлари ҳам ўтказилиши мумкин.

 

Қайд этилишича, фармон лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика