1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош фазога учирилади

2030 йилгача IТ хизматлари экспорти 5 млрд долларга етказилади.

Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош фазога учирилади

 

Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳани ривожлантириш, жумладан, миллий сунъий йўлдошни орбитага чиқариш ҳамда мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маълум қилди.

 

Давлат раҳбари таъкидлашича, 2030 йилга қадар IТ хизматлари экспорти ҳажмини 5 миллиард АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда келгуси йилда Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятида 4 та дата-марказ, 2 та суперкомпютер барпо этилиши, шунингдек, 15 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Мазкур инфратузилма тиббиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги, геология, банк-молия ҳамда жамоат хавфсизлиги каби устувор йўналишларда 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш имконини беради.

 

Бугунги кунда минглаб иқтидорли ёшлар ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида илмий изланишлар олиб бормоқда. Уларнинг квант технологиялари, дронлар, робототехника йўналишларидаги конструкторлик ишланмаларини амалиётга жорий этиш мақсадида “Рақамли технологиялар маркази” ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Президентнинг таъкидлашича, мазкур ташаббуслар Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик ривожланишига кучли туртки бериб, миллий тараққиётни янги босқичга олиб чиқади.

 

Шунингдек, давлат раҳбари 1 декабрь куни космик технологиялар соҳасидаги янги ташаббуслар, жумладан, «Самарқанд–2028» сунъий йўлдошини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишган эди. Ушбу сунъий йўлдошни Хитой билан ҳамкорликда фазога учириш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика