Расмий савдо статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ойи охиригача тарвуз маҳсулотларини ташқи бозорларга жўнатишнинг умумий ҳажми 93,5 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилги рекорд кўрсаткични янгилади. Мутахассислар жорий йилнинг июль ойи охирига келиб Ўзбекистондан тарвуз экспортининг умумий ҳажми 90-95 минг тонна оралиғида бўлиши мумкинлигини тахмин қилишганди.
Ўзбек тарвузининг янги ҳосилининг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди, деб хабар беради EastFruit Дастлабки савдо статистикасига кўра, 2023 йилнинг май ойи бошидан июль ойи охиригача Ўзбекистон жами 19,1 миллион долларлик 93,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган.
Таққослаш учун, тарвуз экспорти бўйича мутлақ рекорд ўрнатилган 2022 йил охирида Ўзбекистон ушбу маҳсулотни ташқи бозорга 81,8 минг тонна етказиб берган эди. Бошқача айтганда, жорий мавсум бошланганидан буён Ўзбекистон 2022 йилга нисбатан 14 фоизга кўп тарвуз экспорт қилди.
Таъкидланишича, 2023 йилнинг май-июль ойларида ўзбек тарвузининг асосий импортчилари 5 та давлат бўлиб, уларнинг умумий улуши умумий экспортнинг 99 фоиздан ортиғини ташкил этади:
-
Қозоғистон — 37,2 минг тонна (40 фоиз);
-
Россия — 31,8 минг тонна (34 фоиз);
-
Қирғизистон — 21,2 минг тонна (23 фоиз);
-
Тожикистон — 1,5 минг тонна (1,6 фоиз);
-
Беларус — 1,3 минг тонна (1,4 фоиз).


