1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ Буюк Британиядаги элчихонага уюштирилган ҳужумни қоралади

“Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди”, — дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ Буюк Британиядаги элчихонага уюштирилган ҳужумни қоралади

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон Республикаси Элчихоналарига уюштирилган ҳужум юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида баёнот эълон қилинди.

 

Вазирлик 4-август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралаган. 

 

“Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди”, — дейилади хабарда.

 

Баёнотда ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдирган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика