1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркия янги ташқи ишлар вазирини Ўзбекистонга таклиф қилди

Бахтиёр Саидов туркиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркия янги ташқи ишлар вазирини Ўзбекистонга таклиф қилди

 

Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун максимал саъй-ҳаракатларни сафарбар қилмоқда, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг янги ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича.

 

Шунингдек, Саидов туркиялик ҳамкасбини ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани билан ҳам табриклади.

 

«Суҳбат давомида биродаримни Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан телефон орқали табриклаб, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан таклиф қилдим. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган кун тартибини бойитишга алоҳида эътибор қаратдик. Биз Ўзбекистон-Туркия муносабатларини янада ривожлантириш йўлида бор кучимизни сафарбар этишга тайёрлигимизни таъкидладик», — деди Саидов.

 

Маълумот учун, Фидан янги лавозимга тайинланишидан олдин Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари лавозимида ишлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика