1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг ракета учирганига муносабат билдирди

Бу ҳақда ТИВ вакили Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг ракета учирганига муносабат билдирди

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан сунъий йўлдош учирилишига муносабат билдирди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ вакили Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

 

«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан 31 май куни ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдиради. Ушбу ҳолат Корея яриморолидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади», — дейилади муносабатда.

 

Шунингдек, ТИВнинг расмий баёнотида айтилишича, Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюсияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдори эканлиги келтириб ўтилган. Шунга мувофиқ Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея яриморолида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика