1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этиши мумкин

Шунингдек, Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этиши мумкин

 

Транспорт вазирлиги ҳамда Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди.

 

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, учрашув доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолашни жадаллаштириш муҳокама қилинган.
 

Шунингдек, Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш, экспорт ва импорт юклари учун «Бандар-Аббос» ва «Чабаҳор» портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика