Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубогида муддатидан аввал Жаҳон чемпионати ва 2026 йилги Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди.
Саудия Арабистонида ўтаётган мусобақанинг "А" гуруҳида Ўзбекистон Хитой U-17 жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба терма жамоамизга гуруҳ босқичида етарли очко келтириб, асосий турнирларга йўл очди.
Жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилиши режалаштирилган.


