1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданий ҳамкорлик бўйича қўшма баённома имзоланди

Айни пайтда Озарбайжонда “Ўзбекистон маданият кунлари” тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданий ҳамкорлик бўйича қўшма баённома имзоланди

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида муҳим келишувга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасидаги маданият соҳасида Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Ўзбекистон ва Озарбайжон делегациялари иштирок этди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳамда Озарбайжон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Фарид Жафаров раислик қилди.

 

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтказилиб, томонлар икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишларини яна бир бор тасдиқладилар. Делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида амалга оширилаётган маданий ҳамкорликнинг жорий ҳолати юзасидан ўзаро ахборот алмашдилар.

 

Йиғилиш давомида маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилиниб, улар бўйича ўзаро келишувга эришилди.

 

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида маданий ҳамкорлик юзасидан қўшма баённома имзоланди.

 

Айни пайтда Озарбайжонда “Ўзбекистон маданият кунлари” тадбирлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика