1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари тор доирада учрашди

Сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари тор доирада учрашди

 

Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг тор доирада учрашуви бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбарлари томонидан икки давлат ўртасида кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашилиб, икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани, қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайгани таъкидланди.

 

Ташриф арафасида ўтказилган бизнес форумда умумий қиймати ярим миллиард долларлик янги инвестисия ва савдо келишувлари имзоланди.

 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари учрашув чоғида икки мамлакат ҳудудида нефть-газ, газ-кимё, тўқимачилик, фармасевтика, виночилик ва озиқ-овқат тармоқларида саноат кооперасияси истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Президентлар томонидан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биргаликдаги ишбилармонлик ва маданий тадбирларни ўтказиш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика