1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этилади

Илҳом Алиев Ўзбекистон билан қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этилади

 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон билан қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

 

Тегишли ҳужжат Озарбайжон президенти сайтида эълон қилинди.

 

Битим 2023 йил 24 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳудудлари қўшма форуми йиғилиши доирасида имзоланган.

 

Жамғарманинг устав капиталининг бошланғич ҳажми 500 миллион долларни ташкил этади, жамғарма капиталидаги Озарбайжоннинг улуши 75 фоизни, Ўзбекистонники эса 25 фоизни ташкил қилади.

 

Жамғарманинг асосий мақсади – қўшма лойиҳаларни, жумладан, учинчи мамлакатлардаги лойиҳаларни кредитлаш, янги иш ўринлари яратиш, Боку ва Тошкент ўртасидаги савдо айланмаси ва саноат кооперациясини мустаҳкамлашдан иборат.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика