1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон ва Қирғизистон U-23 жамоалари жанговор дуранг қайд этди

Учрашув техник сабабларга кўра 30 дақиқа кеч бошланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон U-23 жамоалари жанговор дуранг қайд этди

Осиё Кубоги саралаш босқичи “E” гуруҳининг 2-тур учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон ёшларига қарши майдонга тушди. Техник сабабларга кўра 30 дақиқа кеч бошланган ўйин кутилгандек жанговор руҳда кечди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

 

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ қирғиз футболчиси Бекназ Алмазбеков ҳисобни очди. Аммо орадан кўп ўтмай, 11-дақиқада Рустам Турдимуродов ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим охирида эса Беҳрузбек Асқаров гол уриб, Ўзбекистонга устунликни олиб берди — 1:2.

 

Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари яна олдинга интилди ва 56-дақиқада Арсен Шершенбековнинг голи ҳисобни яна тенглаштирди. Шундан кейин ҳар икки жамоа бир неча бор хавфли ҳужумлар уйуштирди, бироқ дарвозалар дахлсиз қолди.

 

Дуранг натижасидан сўнг икки жамоа ҳам ҳисобига биттадан очко ёзиб қўшди. Ҳозирда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг 4 очкодан мавжуд, бироқ тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон “E” гуруҳида пешқадамликни қўлдан бермади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика